Коронавирусга чалинган ва уй шароитидаги реабилитацияга муҳтож беморларга вақтинча фойдаланиш учун пульсоксиметр ва кислород концентраторлари бепул тарқатилади. Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситаларининг улгуржи сотуви, препаратларнинг импорти ва ишлаб чиқарилиши муддатининг узайтирилишига рухсат берилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди. Ҳафта охиригача лабораториялар учун зарур бўлган моддалар билан юкланган яна бир инсонпарварлик ёрдамининг келиши кутилмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.
Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг